Пт. Мар 1st, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ»-«ҚЎҚОН-1912» ПРЕВЬЮ

Уч йиллик танаффусдан сўнг вилоятимизнинг икки гранд клублари Суперлига чемпионатидаги Фарғона дербиси мақомига эга бўлган баҳсларини давом эттиришмоқда.Статистикага назар ташласак, «Нефтчи» миллий чемпионатимиз ва Ўзбекистон кубоги доирасида «Қўқон-1912» жамоаси билан жами 35 марта ўзаро куч синашган. Буларнинг 23 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган, 5 тасида дуранг натижа қайд этган ва 7тасида мағлубиятга учраган. Умумий тўплар нисбати 84-44. «Нефтчи»нинг энг йирик ғалабаси 6:1 кўринишида бўлган. Қўқонликларнинг энг йирик ғалабаси 3:1 ҳисобида якунланган.

Жамоаларнинг охирги 5 та ўзаро учрашувлари 2018 йилда бўлиб ўтган ва унда қуйидаги натижалар қайд этилган:

Суперлига-2018
10 май «Қўқон-1912»-«Нефтчи» 1:1
17 август
«Нефтчи»-«Қўқон-1912 1:0
24 октябрь
«Қўқон-1912»-«Нефтчи 2:0
29 ноябрь
«Нефтчи»-«Қўқон-1912» 0:2

Ўзбекистон кубоги
30 май
«Қўқон-1912»-«Нефтчи»2:1

Улашинг: