Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

АББОС ҒУЛОМОВ ЖАМОАМИЗГА ҚЎШИЛДИ

Тобора яқинлашиб келаётган Суперлига-2022 мавсумига қизғин тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» футбол клуби таркибни шакллантириш борасида изчилликда давом этмоқда. Ўтган мавсумда «Навбаҳор» сафида тўп сурган ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов жамоамиз билан бир йилга мўлжалланган ижара шартномасига имзо чекди.

Маълумот ўрнида, 1998 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида таваллуд топган Аббос Ғуломов ўтган футбол мавсумида «Навбаҳор» таркибида 22 та ўйинда майдонга туширилган бўлиб, 1 та гол муаллифига айланган.

«Нефтчи» футбол клуби ва барча мухлислари номидан янги мавсумда севимли жамоамиз шарафини муносиб ардоқлашидаги фаолиятига юксак ишонч билдириб, унга куч-қувват ва улкан зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: