Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ» ПФК МУХЛИСЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли «Нефтчи» футбол клуби мухлислари! Сизларга РАСМИЙ фан клуб аъзолиги учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланганлигини маълум қиламиз.

Зарурий ҳужжатлар:

-Паспорт нусҳаси 2 дона
-3х4 ҳажмдаги 3 дона фотосурат.

Фан клуб аъзолигига қўшилиш БЕПУЛ!

РАСМИЙ фан клуб аъзосига махсус бейджик, футболка, кепка ва шарф тақдим этилади ва сиз ушбу бейджик орқали жамоамиз иштирокидаги ўйинларга бепул кириш имкониятига эга бўласиз ва жамоамизнинг уй сафар учрашувларини бевосита стадиондан томоша қиласиз.

ШОШИЛИНГ! Фан клуб аъзолигига жойлар сони чегараланган. Бизни олдинда қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлган футбол мавсуми кутиб турибди. Севимли жамоамизнинг Суперлигадаги ғалабали юришида муносиб ҳисса қўшишимиз учун фан-клуб аъзолари сифатида ҳаммамиз ҳамжиҳат ва бирдамликда қўллаб-қувватлашда аҳил бўлайлик.

Ҳужжатларни фан-клуб расмий вакилларига топширишингиз сўралади.
Мурожаат учун тел:
+998938746996 Фарғона
+998902720676 Фарғона
+998933715555 Марғилон

Улашинг: