"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

БИРИНЧИ БОСҚИЧ ЯКУНЛАНДИ

Янги мавсумга 6 январь санасидан Тошкент шаҳрида қизғин тайёргарликка киришган «Нефтчи» футбол клуби кеча «Бухоро» жамоаси билан бўлиб ўтган синов-назорат ўйини орқали биринчи босқич жараёнини якунлади. Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларга қисқа таътил тақдим этди. 19 январда жамоа аъзолари Тошкентда йиғилиб, эртаси куни тасдиқланган режа асосида иккинчи босқич йиғинларини ўташ учун Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл оладилар.

Жамоамизга оид янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: