Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

РАСМАН! СИРОЖИДДИН ҚЎЗИЕВ «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ. 

 

Қишки трансфер муносабати билан «Нефтчи» футбол клуби таркибни тажрибали ўйинчилар билан кучайтириш борасидаги фаолияти давом этмоқда. Бугун 25 ёшли марказий ярим ҳимоячи Сирожиддин Қўзиев билан 2 йиллик расмий шартнома имзоланди.

Маълумот ўрнида, Сирожиддин Қўзиев Суперлиганинг «Насаф»,» Сурхон» ва «Машъал» каби клубларда тўп сурган. Фарғоналиклар сафига қўшилишидан олдин ўтган мавсумни Муборакнинг «Машъал» жамоаси сардори сифатида ўтказиб, 25та учрашувда майдонга тушган ва 2та голга муаллифлик қилган.

Фурсатдан фойдаланиб, севимли жамоамиз ва жонкуяр мухлисларимиз номидан Сирожиддин Қўзиевга «Нефтчи» шарафини муносиб ҳимоя қилишидаги фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: