U-18 Чемпионати.
23-тур. 16 ноябрь, сешанба
АГМК – НЕФТЧИ – 2:4 (1:2)
Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 45 томошабин.
Ҳакамлар: Вадим Агишев, Тимур Галеев, Ришат Нугманов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Равшан Мавлонов
Голлар: Мурат Эрматов (30), Ислом Тўреханов (78) – Мартавали Турғунов (3), Облаёрбек Раҳматов (20, 49), Азаматжон Толибжонов (71)
Огоҳлантиришлар: Бехруз Жумаев (36), Сардор Сайдуллаев (86), Иброҳим Тоҳиров (87) – Мартавали Турғунов (25), Акобиржон Аҳмаджонов (38).
Олмалиқ шаҳрида U-18 биринчилигининг якунловчи 23-тур баҳсида АГМК- » Нефтчи » учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда жамоамиз вакиллари 2:4 ҳисобида чиройли ғалабага эришиб, мамлакатимизда илк бор U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлишди.
Узоқ давом этган (U-18) ёшлар марафонидаги ҳаяжонли ва қувончли лаҳзаларни бизга тақдим этиб, якунда чемпионликни қўлга киритилишида қўшган улкан ва муносиб ҳиссалари учун жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчиларига каттадан-катта миннатдорчилик билдириб қоламиз. Шу жумладан, вақтларини аямай,ҳар бир ўйинда ёшларимизни қўллаб-қувватлаган жонкуяр мухлисларимизга ҳам раҳматлар айтиб қоламиз.
Ғалабаларимиз давомий бўлсин, азизлар!
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG