Сб. Мар 2nd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Аёллар Биринчи лигаси. АГМК-2 чемпион, “Нефтчи” эса олий лигада

Аёллар футболи бўйича мамлакат Биринчи лигаси ниҳоясига етди. Хоразмнинг “Тўмарис” жамоасини инобатга олмаганда бешта жамоа салкам ўн кун мобайнида пойтахтдаги “Чиғатой” спорт базасида ғолиблик учун кураш олиб борди.  Лига ғолиблиги ва олий лига йўлланмаси тақдири сўнгги турда ҳал бўлди. АГМК-2 жамоаси “Андижон”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 35 очко тўплаган ҳолда лига пешқадами бўлди. “Нефтчи” ҳам “Динамо” жамоасини иккита тўп фарқида енгди, бироқ очколари сони 33 тани ташкил этди. Мусобақа қоидасига кўра АГМК-2 Олмалиқнинг АГМК бош жамоаси фарм клуби бўлгани учун олий лигадан жой олмайди, унинг ўрнини мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритган жамоа эгаллайди. Бу жамоа “Нефтчи” бўлди. Шу тариқа, АГМК-2 Кубокни, “Нефтчи” эса олий лигага йўлланмани қўлга киритганини нишонлади.

 

Аёллар Биринчи лигаси.

15-тур. 9 ноябрь, сешанба. Тошкент.

 

НЕФТЧИ – ДИНАМО – 3:1 (1:0). 21 томошабин.

Ҳакамлар: Жалолиддин Ҳусниддинов, Кристина Середа, Александра Кончикова

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: Наврўза Латифжонова (1, 73), Гулираъно Ҳасанова (53) – Нафосат Жумақулова (86)

Огоҳлантириш: Йўқ -йўқ.

 

АНДИЖОН – АГМК-2 – 0:6 (0:2). 31 томошабин.

Ҳакамлар: Розиябону Юсупова, Александра Кончикова, Кристина Середа

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Владимир Назаров

Голлар: Зиёда Омонқулова (10), Асал Аминжонова (28, 54), Севинч Раҳматуллаева (48), Нилуфар Турғунбоева (59, 82)

Амалга оширилмаган пенальти: Наргиза Маматалиева  (72, АГМК)

Огоҳлантириш: Йўқ – Нилуфар Турғунбоева (41).

Улашинг: