"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

«НЕФТЧИ» ПРО ЛИГА 2021 ЧЕМПИОНИ!

Про лиганинг нафақат турнинг, балки мавсумнинг марказий учрашуви дея айтиш мумкин бўлган ўйин бўлиб ўтди. “Нефтчи” ва “Динамо”… ҳар иккаласи ҳам Суперлига масласини ҳал этиб улгуришган. Ўзаро ўйин эса лига ғолиби ким бўлади, деган саволга ойдинлик киритиши билан муҳим ҳисобланарди. Майдон эгалари ғалаба қозонган тақдирда муддатидан олдин чемпионлик масаласини ҳал этган, очко йўқотганда эса бу масала кейинги уч тур доирасида ҳал бўлиши эҳтимоли бор эди.  Ўйин шунга яраша шиддатли, муросасиз курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар икки бор ўйин қоидасини бузганлиги учун пенальти белгиланди.  Ўн бир метрлик “лотореяни” Шерзод Каримов бехато бажарди.   Самарқандликларнинг ягона жавоб голи эса ҳеч нарсани ҳал этолмади. Шу тариқа “Нефтчи” уч йиллик танаффусдан кейин Про лиганинг ғолиби сифатида Суперлигага йўлланма олди ва бу ҳурсандчиликни тантанали равишда нишонлади. Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулла Бозоров ЎзПФЛ вакиллари ҳамрохлигида ғолиб жамоа аъзоларини кичик олтин медал билан тақдирлади, Кубокни тантанали равишда жамоа сардорига топширди. Ҳоким табрик сўзида, шунингдек, “Динамо”нинг Суперлигага чиққанлиги билан муборакбод этди. Таниқли хонанда ва сўз усталарининг чиқишлари билан бошланган ўйин мушакбозлик билан ниҳоясига етди.

 

Про лига. 21-тур. “А” гуруҳи

14 октябрь, пайшанба

 

НЕФТЧИ – ДИНАМО – 2:1 (0:0)

Фарғона. “Истиқлол” стадиони. 7102 томошабин.

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов

Назоратчи: Андрей Клепиков

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: Шерзод Каримов, 71-пен. (1:0), Рўзимбой Аҳмедов,  73 (1:1), Шерзод Каримов, 90-пен. (2:1)

«Нефтчи»: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Абдуллоҳ Олимов (Шерзод Каримов, 68), Шавкатжон Муллажонов, Аъзамжон Алиев, Сайдулло Раҳматов, Дарко Станоевич, Александр Есич (Собит Синдаров, 50), Ойбек Қиличев (Иззатилло Абдуллаев, 68), Марко Обрадович (Достон Тошматов, 68), Улуғбек Ҳошимов (Сардор Абдунабиев, 22).

«Динамо»: Арслонбек Аҳроров, Дмитро Сидоренко, Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, Ҳумоюн Шербўтаев, Рўзимбой Аҳмедов, Обид Жўрабоев, Жасур Ҳасанов, Темурбек Исмоилов, Шокир Йўлдошев (Ислом Шарипов, 62), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Сардорбек Эминов (Олег Марчук, 62).

Огоҳлантиришлар: Александр Есич, 18, Шавкатжон Муллажонов, 61, Илҳом Мўминжонов, 90+1 —  Ҳумоюн Шербўтаев (62).

Улашинг: