"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

БУГУН ФУТБОЛ!

Бугун «Нефтчи»  «Бухоро»ни қабул қилади. Турнинг марказий учрашуви дейиш мумкин. Бу ўйинда Илҳом Мўминжонов жамоасини фақат ғалаба қониқтиради. Ўз навбатида «Бухоро»га ғалаба жуда зарур. Акс ҳолда бухоролик мухлислар орасида Усмон Тошевга нисбатан ишончсизлик пайдо бўла бошлайди. Мазкур учрашув «Истиқлол» стадионида соат 18:20 да бошланади. Бугунги бахсни Футбол ТВ орқали жонли эфирда намойиш этиш режалаштирилган.

 Про лига 18 — тур

12 сентябрь 18:20 да

«НЕФТЧИ» – «БУХОРО»

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Ҳусниддин Баходиров, Ойбек Калахўжаев
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Александр Давиденко.

Карантин сабабли стадионга мухлислар киритилмайди.

Улашинг: