"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

АГМК – “НЕФТЧИ” ПРЕВЮ

Эртага Ўзбекистон Соса-Соla кубоги 1/8 финал учрашуви доирасида “Нефтчи” Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Ушбу баҳсга қадар жамоалар Ўзбекистон чемпионати доирасида 24 марта ўзаро тўқнаш келишган. Бу учрашувларнинг 12 тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган бўлса, 6 та ўйинда АГМК жамоасининг қўли баланд келган ва 6 та баҳсда жамоалар муроса йўлини танлашган. Тўплар нисбати 43/29 “Нефтчи” фойдасига. Фарғоналикларнинг энг йирик ғалабаси 2013 йилнинг Олий лига баҳсига тўғри келади ва ушбу ўйинда “Нефтчи” 4:0 хисобида зафар қучган. АГМК нинг энг йирик ғалабаси 2016 йилги чемпионат учрашувида 3:0 ҳисобида кўриниш олган. Олмалиқ шаҳрининг жамоаси 2018 йилга қадар “Олмалиқ” номи остида харакат қилган ва 2018 йилдан эътиборан АГМК бренди остида фаолият юритиб келмоқда.

Эътиборингизга Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги 4 учрашувнинг натижаларини ҳавола этамиз:

26.10.2015 “ОЛМАЛИҚ” – “НЕФТЧИ” 3:3
08.05.2016 “ОЛМАЛИҚ” – “НЕФТЧИ” 3:0
30.09.2017 “ОЛМАЛИҚ” – “НЕФТЧИ” 1:2
08.07.2018 АГМК – “НЕФТЧИ” 2:2

 

«НЕФТЧИ» МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Улашинг: