"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

НАЗОРАТ УЧРАШУВИДА ҒАЛАБА

Про лигада мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётган Фарғонанинг «Нефтчи» клуби ўртоқлик ўйинида майдонга тушди.

Илҳом Мўминжонов шогирдлари шу куни Қувасойнинг «Цементчи» клубига қарши саф тортишди. Қизиқарли кечган баҳсда мезбонлар иккинчи бўлимдаги голлар эвазига қийин ғалабага эришишди – 2:1.

Шу куни фарғоналиклар сафида янги ўйинчилар – Ойбек Қиличев ва Александр Йешич майдонга тушишди. Сербиялик легионер пенальтини амалга оширишда хатоликка йўл қўйди.

Ўртоқлик ўйини. Фарғона

18 июль (якшанба)

«Нефтчи» — «Цементчи» 2:1

Голлар: Улуғбек Ҳошимов 58, Умар Адҳамзода 65 — Иқбол Акрамов 90.

Ноаниқ пенальти: Александр Йешич (68).

«Нефтчи»: Машҳур Муҳаммаджонов, Шавкат Муллажонов, Акмал Шораҳмедов, Тоҳир Шамшитдинов, Сайдулло Раҳматов, Абдуллоҳ Олимов, Аъзамжон Алиев, Жасур Абдулбеков, Иззатилла Абдуллаев, Ойбек Қиличев, Достон Тошматов

Захирадан майдонга тушганлар: Акбар Тўраев, Улуғбек Хошимов, Сарвар Солиев, Собит Синдаров, Умар Адҳамзода, Шерзод Каримов, Сардор Абдунабиев, Ислом Исамитдинов, Александр Йешич.

«Цементчи»: Алишер Фаҳритдинов, Отабек Муҳаммаджонов, Фаҳриёр Ўринбоев, Элвис Невонте, Шоҳжаҳон Рўзиматов, Ибод Абелфазов, Саилмуҳаммад Фазлиддинов, Иқбол Акрамов, Самандар Ўринбоев, Достон Бобожонов, Нодир Тўланов

Захирадан майдонга тушганлар: Муҳаммадсоли Убайдуллаев, Шаҳзод Усмонов, Зеит Хамза Баба, Шоҳруҳ Муродов, Маҳаррам Абелфазов, Машраб Турғунов, Муҳаммаддиёр Ҳакимов, Муҳаммадазиз Обиджонов

Улашинг: