"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ» ПФК НИНГ БИРИНЧИ ДАВРА ЯКУНЛАРИ БЎЙИЧА СТАТИСТИКА МАЪЛУМОТЛАРИ

Мавсумдаги дастлабки рақиб «Олимпик» жамоаси бўлган. Биринчи дуранг натижа ҳам айнан ушбу баҳсда қайд этилди.

 

Чемпионатдаги биринчи ғалаба 2-турда «Янгиер» жамоасига қарши ўйинда (0:3 ҳисобида) қайд этилган.

 

Мавсумдаги биринчи голга ва дублга Марко Обрадович муаллифлик қилган.(2-тур «Янгиер»-» Нефтчи » 0:3)

 

Чемпионатдаги биринчи сариқ карточка Шавкат Муллажоновга кўрсатилган.(1-тур. «Нефтчи»-» Олимпик», 26′)

 

Ўзбекистон чемпионати Про лигасида биринчи пентотрикка эришган футболчи Сардор Абдунабиев («Нефтчи «-» Оқ-тепа» 7:0)

 

Мавсумдаги биринчи мағлубият 9- турда «Бухоро» жамоасига қарши сафардаги ўйинда қайд этилган.(2:0)

 

Мавсумдаги энг йирик мағлубият Тошкентда 10-тур ўйинида қайд этилган.»Олимпик»-«Нефтчи» 3:0

 

Майдонда энг кўп ҳаракат қилган футболчи Шавкат Муллажонов- 1080 дақиқа.

 

Энг кўп сариқ карточка олган футболчилар Аъзамжон Алиев ҳамда Собит Синдаров (4тадан)

 

Рақиблар дарвозасини ишғол этган футболчилар:

Руслан Розиев -1

Собит Синдаров -3

Улуғбек Хошимов-2

Абдуллоҳ Олимов-1

Аъзамжон Алиев -1

Худойшукур Сатторов-1

Иззатилла Абдуллаев-1

Сайдулло Раҳматов-1

Сардор Абдунабиев-5

Марко Обрадович-9

Автогол-1 (13-тур «Нефтчи»-«Арал Самали»)

 

Жамоамиз легионери Марко Обрадович 4 та дублга эришган. 3-тур «Янгиер»-«Нефтчи», 5-тур «Нефтчи»-«Хоразм», 8-тур «Нефтчи»-«Оқ-тепа», 11-тур»Нефтчи»-«Янгиер»

 

Мавсум бошидан буён «Нефтчи» жамоаси пенальтига эга бўлмаган.

 

Вакилларимиз чемпионат доирасида ўз дарвозаларидан энг кам тўп ўтказиб юборган жамоа ҳисобланади (6 та).

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: