Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

РАСМАН! АЛЕКСАНДР ЕШИЧ «НЕФТЧИ» ФУТБОЛЧИСИ

 

Про лиганинг иккинчи давра баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги «Нефтчи» жамоаси таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан келишувга эришди. Ёзги трансфер ойнаси кучга кирганидан фойдаланган клуб мутасаддилари бугун «Нефтчи» қароргоҳида жамоа ихтиёрига келиб қўшилган сербиялик Александр Ешич билан расмий шартнома имзоладилар.

Маълумот ўрнида, Александр Ешич 1994 йилда Сербиянинг Горньи Милановац шаҳрида таваллуд топган. Амплуаси ярим ҳимоячи. Фаолияти давомида «Борац Чачак»,» ОФК Белград «,» Вождовац» ва «Металац» каби клубларда тўп сурган. Сўнгги жамоаси «Младость Лучани» таркибида 32 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол қилишга эришди.

Жамоамиз ва кўпминг сонли мухлисларимиз номидан Александр Ешичга «Нефтчи» шарафини муносиб ҳимоя қилишидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: