Вт. Апр 16th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

НАЗОРАТ ЎЙИНИ БЎЛИБ ЎТДИ

 

Про лиганинг 12-турини ўтказиб юборган «Нефтчи» футбол клуби аъзолари «Арал Самали» жамоаси билан кечадиган 13-тур баҳсига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

 

Кеча «Истиқлол» марказий ўйингоҳида режалаштирилган тайёргарлик жараёни жамоа аъзоларининг икки гуруҳга бўлинган ҳолда назорат учрашувини ўтказишдан иборат эди. Икки таркибга бўлинган футболчилар майдонда оқ ва сариқ рангли либосларда ҳаракат қилдилар.

Сариқ либослар: Шуҳра илло Раҳмонов, Шавкат Муллажонов, Шодиёр Хожиматов, Умар Атҳамзода, Жасур Абдулбеков, Аъзам Алиев, Худойшукур Сатторов, Сардор Абдунабиев, Сарвар Солиев, Шерзод Каримов, Марко Обрадович

Оқ либослар:Акбар Тўраев, Муҳаммадкамрон Эргашев, Исломбек Акрамов, Акмал Шораҳмедов, Тоҳир Шамшитдинов, Абдуллоҳ Олимов, Собит Синдаров, Иззатилла Абдуллаев, Руслан Розиев, Улуғбек Хошимов, Достон Тошматов.

Шиддатли руҳда кечган назорат ўйинида Худойшукур Сатторов томонидан киритилган ягона гол сариқ либосда ҳаракатланган жамоага 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Улашинг: