Сб. Апр 20th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ» — «ШЎРТАН» ПРЕВЬЮ

 

Жамоалар шу кунгача умумий ҳисобда 35 марта майдонда юзлашишган бўлиб, шундан Олий лига ва Суперлига баҳсларида 24 марта, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 3 марта ва Про лига беллашувларида 8 маротаба ўзаро тўқнаш келишган.

Ўзаро қарама-қаршиликда «Нефтчи» жамоасининг энг йирик ғалабаси 2005 йилда Олий лиганинг 7-турида қайд этилган бўлиб,унда фарғоналиклар 5:0 ҳисобида устун келишган. «Шўртан» клубининг энг йирик ғалабаси эса 2011 йилда Ғузорда қайд этилган ва 4:0 кўринишида якун топган. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, «Нефтчи»да 12та ғалаба,»Шўртан»да 14та ғалаба. 9та беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 41-43 ғузорликлар фойдасига.

Жамоаларнинг охирги 5 та учрашувдаги натижалари қуйидагича:

22.04.2021 «Шўртан»-«Нефтчи» 1:0 (Кубок баҳси)

13.10.2020 «Нефтчи»-«Шўртан»1:2

02.09.2020 «Шўртан»-«Нефтчи»2:1

28.06.2020 «Шўртан»-«Нефтчи»2:1 (Кубок баҳси)

20.11.2020 «Нефтчи»-«Шўртан»1:0

 

 

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

 

Улашинг: