-Кубок баҳсларининг 2-турида ғалабага эришдик. Шогирдларимдан миннатдорман. Қўллаган тактика ва режаларимиз бугунги ўйинда ўз ифодасини топди. Биринчи турда «Шўртан» жамоасини менсимаган ҳолда ўйинни олдиндан ютдик деб майдонда ҳаракатландик,шунинг натижасида мағлубиятга учрадик деб ҳисоблайман. Бугун эса мухлисларимиз кўз ўнгида ютишимиз шарт эди .Чунки,гуруҳдан чиқишимиз керак. Кубок учрашувларида футболчиларимизнинг гуруҳдан чиқиб, Суперлига клублари билан ўйинда ўзларини синаб кўриш истаги жуда юқори.Бугунги голлар индивидуал маҳорат эвазига киритилган бўлиб, беллашувда ғалаба қозондик.Фарғоналик мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман.
Чемпионатнинг 5та ўйинидаги таркибимиз бир ҳил кўринишда эди.Кубок баҳсларида эса захирада қолиб кетаётган футболчиларимизга ўйин амалиётини бердик.Биринчи турда яхши ўйин намойиш этишмаган бўлсада,бугун барибир улар ғалаба қозонишди.Тўғри,бугун 3-4та асосий таркиб ўйинчиларимизни ҳам туширдик.»Қизилқум» билан бўлиб ўтадиган беллашувга чемпионат баҳсларида ҳаракатланган футболчилардан фойдаланишимиз мумкин.Чунки, бу ўйин «Динамо»га қарши кечадиган баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Шерзод Каримов маҳоратли ўйинчи. Унда кичик жароҳат бор эди. Бугунги кунда жароҳатидан 90 фоизга ҳолис бўлган. Лекин, барибир уни ўйинга жалб этдик. Шу орқали унинг жисмоний ҳолати тикланиб,кейинги учрашувларга тайёр бўлади ва жамоамизга ёрдам беради деган умиддаман.
Акбар Тўраев «Арал Самали» билан ўйин олдидан жароҳат олган. Ҳозирда аста-секин тикланиб бормоқда.Бугунги беллашувда ҳам ўйинга туширишимиз мумкин эди. Аммо,унга машғулотлар бердик ва кейинги ўйинларда уни албатта таркибда киритамиз.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG