"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

КЕЙИНГИ БАҲСНИ МУХЛИСЛАР БИЛАН ЎТКАЗАМИЗ

Хабарингиз бор, ўтган йили ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси томонидан «Нефтчи» клубига нисбатан санкциялар қўлланилган эди. Унга кўра жамоанинг 3та расмий уй учрашувида мухлисларнинг стадионга киритилиши тақиқланган бўлиб, мухлисларсиз ўтказилиши лозим бўлган охирги ўйин 3-турдаги «Нефтчи»-«Истиқлол» учрашувига тўғри келган.

Шундан келиб чиқиб, кейинги 5-тур доирасидаги «Нефтчи»-«Хоразм» баҳсидан бошлаб қадрли футбол жонкуярларимизни стадионга ташриф буюришини ва севимли жамоасининг ўйинини бевосита ўйингоҳдан кузатган ҳолда қўллаб-қувватлашларини кутиб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»-«Хоразм» учрашувининг чипта нарҳи 10 000 сўм этиб белгиланган. Чипталар 17 апрель шанба куни стадион кассаларида сотувга чиқарилади.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: