"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

«АРАЛ САМАЛИ» — «НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

 

«Нефтчи»нинг 12 апрель санасидаги рақиби «Арал Самали» клубига 1976 йилда асос солинган. Дастлаб «Амударё» номи билан ҳаракатланган жамоа,1992 йилда янги ташкил этилган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида «Арал» номи билан ўз юришини давом эттирган. Айтиб ўтиш жоизки,собиқ иттифоқ давридан бошлаб ҳозирги кунгача Қорақалпоғистон жамоасининг номи бир неча марта ўзгартирилган бўлиб, 2000 йилда «Турон», 2007-11 йилларда «Жайҳун», 2012-19 йилларда «Арал» ва ўтган 2020 йилдан бошлаб «Арал Самали» номи билан фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон чемпионати доирасида «Нефтчи» футбол клуби Қорақалпоғистон жамоаси билан фақат Олий лига биринчилигида ўзаро 10 та учрашув ўтказган бўлиб, барчасида ғалаба қозонган. Умумий тўплар нисбати 30-4.

Қуйида жамоаларнинг миллий чемпионатимиздаги қайд этган натижаларини кўрсатиб ўтамиз.

20.04.1992 «Нефтчи»-«Арал» 1:0

07.10.1992 «Арал»-«Нефтчи» 0:3

27.03.1993 «Арал»-«Нефтчи» 2:3

29.10.1993 «Нефтчи»-«Арал» 4:0

27.03.1994 «Арал»-«Нефтчи» 1:3

20.11.1994 «Нефтчи»-«Арал» 5:1

10.05.2000″Турон»-«Нефтчи»0:1

12.09.2000″Нефтчи»-«Турон»5:0

13.03.2001″Турон»-«Нефтчи»0:2

24.11.2001″Нефтчи»-«Турон»3:0

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: