Сб. Май 25th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

КЕЙИНГИ ТУРГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ

Про лиганинг 3-турини якунлаган «Нефтчи» жамоаси футболчилари кечадан бошлаб «Арал» клубига қарши кечадиган навбатдаги 4-тур баҳсига тайёргарликни олиб бордилар.

Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадионида бўлиб ўтган машғулотларнинг бошланғич қисмида футболчиларнинг қувватини оширишга мўлжалланган машқлар бажарилди ва унда тананинг юқори бўғимларига кучланишли юкламалар берилди. Машғулотнинг қолган қисмида жамоа аъзолари икки томонлама ўйин машқларини ўташди.

Кечаги куннинг иккинчи ярмида олиб борилган машғулотларнинг фотолавҳаларини тақдим этамиз.

 

Улашинг: