Сб. Окт 12th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ИЛҲОМ МЎМИНЖОНОВ: БУГУНГИ ЎЙИНДА ЙИРИК ҲИСОБ ҲАМ БЎЛИШИ МУМКИН ЭДИ.

Бугунги рақибимизни ўрганиб чиққан ҳолда бу ўйинга тайёргарлик кўрдик. Рақибимиз таркибида иқтидорли ижрочилар ҳаракатланишди. Лекин биз юқори прессинг қўллаб, 25- дақиқага келиб 2 та гол киритишга эришдик. Шундан кейин футболчиларимиз бироз бўшашишди ва биринчи бўлим охирида тўп назорати «Истиқлол» жамоасига ўтди.

Иккинчи бўлимда йигитларимизнинг ўйини анча фаоллашиб, бир қанча хавфли вазиятларни яратдик. Лекин, бундан унумли фойдалана олмаган бўлсакда, якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик ва бу ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклаб қоламан.

Жамоамиз таркибида 25 та футболчи рўйҳатдан ўтган ва уларнинг ҳар бири бир ҳил савияга эга.Ҳозирги кунда жамоада рақобат анча кучли. Шунинг учун, кимдир жисмоний, яна кимдир тактик ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлса, ўша ўйинчилар майдонда ҳаракатланмоқда.

Чемпионатимиз ҳали узоқ давом этади. Отабек Зокиров, Абдул Азиз Юсупов ва қайдномага киритилмаган қолган ўйинчилар ҳали бизга кўп ёрдам беришади.

Биринчи ўйинда эътибор берган бўлсангиз дастлабки 30 дақиқада юқори прессинг қўллаб, 3та гол киритишимиз керак эди. Янгиердаги ўйинда ҳам айнан прессинг усулини қўллаб тезкор гол урдик. Тўғри, кейинчалик гол кирита олмаган бўлсак ҳам кўпгина голли вазиятларни яратишга эришдик ва ҳисобни йирик кўринишига олиб келишимиз мумкин эди.

Афсуски, бугун ҳужумчимиз Марко Обрадович гол ура олмади, лекин кейинги учрашувларда унга албатта омад кулиб боқади, деб умид қилиб қоламиз.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: