Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жорий йилнинг 20-31 март кунлари Наманган шаҳрида «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақалари белгиланган бўлиб,унда вилоятимиз вакили сифатида Азиз Алижонов бошчилигидаги 2004 йилда туғилган «Нефтчи» футбол мактаби тарбияланувчилари иштирок этишди.
Айтиб ўтиш жоизки,бу мусобақалар икки босқичдан иборат бўлиб,биринчиси Наманганда ва кейингиси Андижон шаҳрида ўтказилиши белгиланган. Наманганда якунига етган мусобақада «Нефтчи»(U-17) ёшлар жамоамиз 4та баҳсда майдонда ҳаракатланиб,1та ғалаба,2та дуранг ва 1та мағлубият натижасини қайд этдилар ва ҳозирча 3-ўринда кетмоқдалар..
Иккинчи босқич баҳслари 1-11 май кунлари Андижон шаҳрида ўтказилади ва 1-3 поғонани эгаллаган жамоалар Тошкентдаги финал босқичига йўл оладилар.
Бўлажак беллашувларда ёшлар жамоамизга муваффақиятлар тилаб қоламиз.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!