"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЭРТАДАН ТАЙЁРГАРЛИК ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

 

Про лиганинг 2-тур баҳсида сафарда «Янгиер» жамоаси билан ўйнаб, ғалаба нашидасини сурган «Нефтчи» футбол клуби аъзолари икки кунлик хордиқдан сўнг бугун ўз қароргоҳларига қайтишмоқда.

Эртадан бошлаб футболчиларимиз навбатдаги 3-тур беллашувига тайёргарликни давом эттирадилар.Бу галдаги рақибимиз «Истиқлол» жамоаси ҳисобланади ва ушбу учрашув Фарғона дербиси мақомига эгалик қилади.

Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи»-«Истиқлол» ўйини 6 апрель сешанба куни соат 18:00 га белгиланган

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: