Вс. Окт 13th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

Илҳом Мўминжонов: «Обрадович навбатдаги ўйинларда ўзини кўрсатади»

 

Бугунги учрашув якунида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Бугун ПРО-Лиганинг очилиш ўйинини ўтказдик. Янги мавсумни «Нефтчи» — «Олимпик» баҳси очиб берди. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимнинг ўзида тўртта гол урсак бўларди. Юқори прессинг эвазига ҳаракат қилгандик. Бизда рақиб хатосидан сўнг вазиятлар бўлганди, афсуски фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда бу каби вазиятлар бўлмади, биринчи бўлимнинг ўзида йирик ҳисобни таъминласак бўларди.

Тўпурар ҳужумчимиз Достон Тошматов биз билан шартнома тузган ва рўйҳатдан ўтказилган. Ҳозирги кунда уни 10 та ўйинга дисквалификацияси бор. Яна 9 та ўйиндан сўнг уни майдонга туширсак бўлади. Ҳозирча машғулотларга қўшилгани йўқ, яқинда унинг тўйи бўлди.

Биринчи бўлимда юқори прессинг услубида ўйнадик. Руслан Розиевни 60-минутларда алмаштирдик, лекин заҳира ўзини оқламади. 3 та футболчини заҳирадан туширдик, афсуски фойда бермади. Заҳира учун ноль қўйган бўлардим. Розиев энди 18 ёшга тўлди, унда чарчоқ аломатлари сезилди.

Марко Обрадович охирги 3 та ўртоқлик ўйинларида 4 та гол урганди. Бугун у иккита қулай вазиятдан фойдалана олмади. Унда жароҳат ҳам бор эди. Марко тўпурар ҳужумчи, балки кейинги ўйинларда ўзини кўрсатади.

Футболчиларга ҳам, мураббийларга ҳам мотивация берадиган мухлислар ҳисобланади. Албатта дисквалификация муддати якунига етганидан сўнг мухлислар стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлашларига ишониб қоламиз.

Ўйлашимча тақвим, биз учун қулай тушди. Барибир барча жамоа билан ўйнаймиз. Бугун «Олимпик» жамоасига омад кулиб боқди. Рақибларни 1 очко билан табриклайман.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: