Ср. Апр 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ТАҚДИМОТ МАНЗИЛИ ВА ВАҚТИ ЎЗГАРДИ

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, «Нефтчи» футбол клубининг мавсумолди тақдимот маросими 5 март куни соат 10:00 га белгиланган эди. Ҳозиргина олинган маълумотларга кўра, «Нефтчи» маданият саройида бази бир техник носозликлар юзага келган. Шунинг учун тадбирни кўнгилдагидек ва тўлиқ режа асосида ўтказиш мақсадида маросим манзили бошқа жойга кўчирилди.

Шундай қилиб, «Нефтчи» клубининг таништирув маросими эртага 5 март куни Қиргулидаги «Кимёгар» (собиқ Химик) маданият саройида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 15:00 да.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: