Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗДАН ИШОНЧЛИ ҒАЛАБА

 

Футбол мавсумига ҳозирлик кўраётган «Нефтчи» (U-18) ёшлар жамоамиз бугун назорат ўйинида «Андижон» (U-18) клуби билан майдонда баҳслашишди.

Азиз Алижонов бошчилигидаги жамоамиз бугунги учрашувда жуда кўп хавфли вазиятларни юзага келтириб,қулай имкониятларга эга бўлди.Лекин яратилган кўпгина имкониятлардан фақатгина учтасидан унумли фойдаланган жамоамиз якунда 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Ёшларимиз томонидан урилган голларга Акобир Аҳмаджонов, Азамат Толибжонов ва Муҳаммаджон Холматовлар муаллифлик қилишди.

Назорат учрашуви

«Нефтчи» (U-18)-«Андижон» (U-18) 3:1 (3:0)

Ёшлар жамоамизни бугунги ишончли ғалаба билан табриклаб қоламиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: