Пт. Мар 29th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ» СУПЕРЛИГА ВА ПРО ЛИГА ЖАМОАЛАРИ БИЛАН НАЗОРАТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗАДИ

«НЕФТЧИ» СУПЕРЛИГА ВА ПРО ЛИГА ЖАМОАЛАРИ БИЛАН НАЗОРАТ УЧРАШУВИ ЎТКАЗАДИ

Тошкент шаҳрида янги футбол мавсумига қизғин тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» клубининг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум бўлди. Жамоамиз эртага дастлаб Суперлига вакили «Бунёдкор» клубига қарши баҳс олиб боради. Учрашув «Бунёдкор» ўйингоҳининг захира майдонида соат 12:00 да бошланади.Навбатдаги назорат учрашувлари 16 февраль куни Про лига вакили «Динамо» ва 18 февраль куни Суперлига вакили «Қизилқум» жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: