"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«Нефтчи» қароргохидан дараклар

 

Янги мавсумга қизғин ҳозирлик кўраётган Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги «Нефтчи» жамоаси таркибни шакллантириш мақсадида бир қатор тажрибали футболчи ва мутахассислар билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда фарғоналиклар таркибида бир неча номдор ва тажрибали футболчилар кўрикда бўлиб туришибди. Бугунгача жамоамиз расман қуйидаги футболчи ва мураббийлар билан шартномаларни имзолашга эришди:
Александар Стожмирович — жисмоний тайёргарлик бўйича бош мураббий ёрдамчиси,
Анвар Солиев — маслаҳатчи мураббий, Шерзод Ҳакимов — селекционер мураббий,
Азиз Алижонов — ёшлар жамоаси бош мураббийи,
Шавкат Муллажонов, Аьзам Алиев, Шерзод Каримов, Тоҳир Шамсиддинов, Машҳур Муҳаммаджонов, Худойшукур Сатторов, Дарко Станоевич(каттаси), Дарко Станоевич(кичиги), Абдул Азиз Юсупов, Неманья Обрадович, Сайдулло Раҳматов каби тажрибалик футболчилар билан келишувга эришилди. Акмал Шораҳмедов билан яқин кунларда расман шартнома имзоланади. Селекция ишлари давом этмоқда. «Нефтчи» яна бир қанча номдор ва маҳоратли футболчилар билан музокаралар олиб бормоқда.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

 

Улашинг: