"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЛАТИПОВ ҲАБИБ ҲАЛИМОВИЧНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Бугун мамлакатимизнинг Нефтгаз тизимидаги энг йирик ва салоҳиятли корхонасидан бири «Фарғона нефтчи қайта ишлаш заводи» МЧЖ Бош директори Латипов Ҳабиб Ҳалимовичнинг таваллуд куни.

Корхона унинг раҳбарлигида катта вазифаларни амалга ошириб,қувончли натижаларни қўлга киритмоқда.

Ташкил топганидан бери «Нефтчи» футбол клубининг асосий таянчи ва бош ҳомийси бўлиб келаётган бу корхона раҳбарияти 2021 йил мавсумида жамоа олдига қўйилган вазифани изчил амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

«Нефтчи» футбол клуби раҳбарияти ва бутун жамоа номидан нефтчиларнинг ютуқларини янада кўпайтириш,футболчиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келаётган Ҳабиб Ҳалимовичга мустаҳкам соғлиқ,катта қувонч,оилавий бахт-саодат ва фаровонлик тилаймиз.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин,Ҳабиб Ҳалимович!

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: