"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«Нефтчи» cербиялик футболчини таркибига қўшиб олди

 

Янги мавсумга Тошкент шахрида қизғин тайёргарлик кўраётган Илҳом Мўминжонов шогирдлари таркибига янги легионер келиб қўшилди. Сербиялик 23 ёшлик Дарко Станожевич янги мавсумда фарғоналиклар шарафини ҳимоя қилади. Бу футболчи жамоамизнинг ҳимоя чизиғида ҳаракатланади.

Маълумот учун, Дарко Станожевич шу кунга қадар Сербиянинг «Слобода Узисе», ФК «Лозниса» ва «Бижелжина» клубларида тўп сурган.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: