Бугун 2 январь куни «Нефтчи» ПФК қароргоҳида вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуслари билан жамоанинг янги бош мураббийи таништирув маросими бўлиб ўтди. Маросимда вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳуршид Аҳмедов ва «Нефтчи» клуби раҳбари Зоҳиджон Ғофуровлар иштирок этиб, Илҳом Мўминжонов «Нефтчи» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланганлиги ва 4 йиллик шартнома имзолаганлигини маълум қилди.
Шундан кейин, Илҳом Мўминжонов сўзга чиқиб, бор кучи ва тажрибасини фарғоналиклар ишончини оқлаш ва жамоанинг Суперлигадаги иштироки ва салоҳиятини қайта тиклашга сарфлажагини билдирди.
Ўз навбатида клуб раҳбарияти Илҳом Мўминжоновга бошланаётган янги футбол мавсумида жамоани юксак марралар сари етаклашда улкан муваффақиятлар тилади.
«Нефтчи» ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!