Чт. Мар 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЯКУНИЙ БАҲС САНАСИ ЎЗГАРДИ.

Шу йилнинг 29 ноябрь куни Про лига 20 – тури  доирасида “Нефтчи” – “Турон” учрашуви ўтказилиши керак эди. Мазкур ўйин финалга тенг аҳамият касб этиши ва ҳар иккала клубда Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжудлиги аён бўлди.

Айнан, 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Суперлига ғолиби “Пахтакор” клубини ҳам тақдирлаш маросими ўтказилиши белгиланган бўлиб, ушбу маросимда ЎзПФЛ ишчи гуруҳи тадбирни юқори савияда ўтказиш учун Тошкент шаҳрида жалб этилади. Шу қатори Про лига ғолибини тақдирлаш маросимини ҳам юқори савияда ўтказишни мақсад қилиб белгилаган ЎзПФЛ ишчи гуруҳи, бўлиб ўтадиган Водий дербиси футбол мухлислари хотирасида яхши маънода узоқ сақланиб қолишидан манфаатдорлигини билдирган.

Шундан келиб чиқиб, 29 ноябрь санасига белгиланган “Нефтчи” – “Турон” баҳси 1 декабрь – сешанба куни Фарғонадаги “Истиқлол” марказий стадионида ўтишини маълум қиламиз

“Нефтчи” ФК матбуот хизмати

Улашинг: