Эртага Про лиганинг навбатдаги 19-тури старт олади. Бу турда «Нефтчи» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилади. Мазкур баҳс жамоаларнинг жорий мавсумдаги тўртинчи тўқнашуви саналади. Бўлиб ўтган 3 та беллашувнинг 2 тасида фарғоналикларнинг қўли баланд келган бўлса, битта учрашувда самарқандликлар ўз майдонида ғалаба қозонишган.
Эртага бўлиб ўтадиган баҳс натижаси «Динамо» жамоаси учун деярли ҳеч қандай аҳамият касб этмаслиги аниқ бўлиб улгурди. Чунки,улар Суперлигага чиқиш имкониятдан айрилишган. Шу боис,улар очиқ футбол тактикасини қўллаб, жамоамизга жиддий қаршилик кўрсатишлари ҳам ҳеч гап эмас. Аксинча, ушбу беллашувда жамоамиз учун ғалаба, бу қолган барча учрашувларнинг натижасидан қатъий назар Про лигадаги ғолиблигини англатади.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда , мавсум бошида ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоамизга эртагалик ўйинда омад ёр бўлишини тилаймиз.
Нефтчи ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI