Пт. Май 3rd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

НАЗОРАТ УЧРАШУВИДА ИРОДАЛИ ҒАЛАБА

«Нефтчи» иккинчи босқичнинг навбатдаги учрашувини Қозоғистоннинг «Жетису» клуби билан ўтказди. Беллашувда рақиблар фавқулодда тўп киритиб, ҳисобни очган бўлсалар ҳам «Нефтчи» футболчилари уюшқоқлик ва шиддатни камайтирмадилар. Биринчи бўлим тугагач, жамоамиз мураббийлар штаби клубнинг ҳужумкорлигини кучайтириш мақсадида бир қатор ўйинчиларни майдонга туширди. Шундан сўнг ўйин жонланди. Бунда жамоамизга Россиядан келиб қўшилган Хусайн Норчаевнинг ҳиссаси катта бўлди. Унинг 51 ва 58-дақиқаларда боши билан киритган чиройли голлари ўйин тақдирини ҳал қилди деса ҳам бўлаверади. Баҳс охирида рақиб жамоа ҳимоячисининг қўпол хатоси туфайли ҳисоб 3:1 кўринишига келди ва шу ҳисоб ўйин охиригача ўзгармади.

Йигитларимизга навбатдаги назорат учрашувларида ҳам ана шундай ҳамжиҳатлик, шиддат ва омад ёр бўлишини тилаймиз.

45.Акбар Тўраев

26.Боян Цигер

20.Анвар Ғофуров

21.Мухсин Убайдуллаев

70.Аббос Ғуломов

19.Мирзоҳид Ғофуров

24.Кэтэрин Карп

11.Жавоҳир Қаҳрамонов

7.Жасур Жалолиддинов

10.Шоҳруз Норхонов

40.Хусайн Норчаев

Иккинчи бўлимда тушганлар:

Билолхон Тошмирзаев

Ғуломҳайдар Гуламов

Санжар Қодирқулов

Хуршид Мухторов

Жалолиддин Жумабоев

Бош мураббий: Виталий Левченко

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: