Вс. Апр 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

НАЗОРАТ ЎЙИНИДА КИЧИК МАҒЛУБИЯТ

 

Хабарингиз бор, Виталий Левченко бошчилигидаги севимли жамоамиз Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарликнинг иккинчи босқичини ўтамоқда ва режага кўра бир қатор назорат учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Бугун режадан ўрин олган навбатдаги беллашувда футболчиларимиз Россиянинг «Ахмат» футбол клуби билан майдонда юзлашди.

 

Учрашув тенг курашлар остида кечган бўлишига қарамай, ўйин тақдирини россияликлар вакили Бернард Бериша томонидан 2-дақиқада киритган ягона голи ҳал қилди 1:0.

 

Навбатдаги назорат баҳсини вакилларимиз 7 февраль куни ўтказишади. Шу куни спарринг рақибимиз Қозоғистоннинг «Жетису»  клуби бўлади. Ушбу учрашувда жамоамизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

 

Назорат учрашуви

 

«Нефтчи» — «Ахмат» 0:1

Гол: Бериша 2.

«Нефтчи»: 12.Санжар Қувватов, 26.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров, 21.Мухсин Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 24.Ғуломҳайдар Ғуломов, 23.Диёр Туропов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 10.Шоҳруз Норхонов, 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захирадан ўйинга қўшилганлар: Кетерин Карп, Санжар Қодирқулов, Бехруз Облакулов, Хуршид Мухторов, Жалолиддин Жумабоев, Дониёр Валиев.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: