Шу кунларда Алексей Ларин борасида кўп сонли мухлисларимиз номидан саволлар келиб тушмоқда.
Мураббийлар штабидан олинган маълумотларга кўра, футболчи билан ўртадаги шартнома муддати ўз якунига етган ва А.Ларин ҳозирги кунда эркин агент мақомида бошқа клублардан келиб тушган таклифлар борасида музокаралар олиб бормоқда.
«Нефтчи» ПФК номидан жамоамиз шарафини ҳимоя қилишдаги қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб қоламиз ва футболчининг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN