Вс. Апр 28th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗ ТАЙЁРГАРЛИКГА КИРИШДИЛАР

«Нефтчи»нинг асосий таркиби янги мавсумга тайёргарлик доирасида сафарга йўл олган бўлса, ўринбосарлар ва ёшлар жамоалари футболчилари бугундан эътиборан янги мавсумга ҳозирлик кўриш учун машғулотларни бошлаб юбордилар.

Қиргулидаги» Нефтчи» СК стадиони заҳира майдонида бўлиб ўтган дастлабки ўқув-йиғин машғулотларида бош мураббий Азиз Алижонов билан биргаликда Мансур Саидов, Иқбол Акрамов ҳамда Ғайрат Ҳасанов сингари тажрибали мутахассислар ёш футболчиларга маҳорат сабоқларини беришда ҳамроҳ бўлдилар. Айтиб ўтиш жоиз, мураббийлар штаби жамоаларни кучайтириш мақсадида ўқув-йиғин машғулотларига бир қатор иқтидорли ёшларни кўрикдан ўтиш учун жалб қилишган.

Ушбу таёргарлик жараёнидан фотолавҳаларни ва видеолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Тайёргарлик жараёни борасида ҳамда жамоага оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали бериб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: