Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этмоқда. Бугун тажрибали дарвозабон Ботирали Эргашев «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда дарвозамиз даҳлсизлигини қўриқлайди.
Маълумот учун, Ботирали Эргашев жорий йилни Олмалиқнинг ОКМК клубида ўтказди. Футболчи ўтган мавсумда жами 18 учрашувда 1531 дақиқа ҳаракат қилган. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоалар таркибида, шунингдек, «Пахтакор», «Навбаҳор» ва »Қўқон-1912» клубларида ҳам тўп сурган.
Айни пайтда дарвозабон Ўзбекистон миллий терма жамоа билан Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда.
Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва шахсан Ботирали Эргашевга омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
Жамоамизга хуш келибсиз БОТИРАЛИ!
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!