Чт. Май 2nd, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ДИЁР ТУРОПОВ: «БИЗНИ АЙТГАНИМИЗ БЎЛИБ ҚОЛГАНДА БАРЧАСИ БОШҚАЧА БЎЛАР ЭДИ» 

 

Яқиндагина жамоамиз билан шартнома муддатини узайтирган Диёр Туропов клуб матбуот хизмати учун кичик интервью берди.

 

Ўтган мавсум ҳақида нима дея оласиз?

-Қизиқарли мавсум бўлди. Фарғона аҳли «Нефтчи»нинг шонли ўйинларидан олган завқ-қувончни ўтган мавсумдаги «Нефтчи» беллашувларидан бир лаҳза бўлса ҳам ўша онларни мухлислар ёдига солди, деб ўйлайман.

 

Жамоамиз билан келаси мавсумда ҳам биргасиз? Жамоада қолишингиз учун энг асосий учта сабабни айтиб берсангиз?

1- Мухлислар

2- Коллектив

3- Совринли ўринлар учун яна бир бор уриниб кўриш

 

-Мухлисларга кейинги мавсум олдидан Туропов нима ваъда бера олади?

-Ваъда беришга шошилмайлик. Биз айтганларимиз бўлиб қолганда унда ҳаммаси бошқача бўлар эди. Аллоҳнинг айтгани бўлади, биздан эса яхши ният ва ҳаракат.

 

Ўтган мавсумда жамоамизга медаллар учун курашда нима етишмади деб ўйлайсиз?

-Фикримча, барқарорлик ва охирги нуқтани қўйиш етишмади. Янги мавсумда ўйлайманки, мураббийлар режаси асосида мақсад сари интиламиз, мухлислар эса олдингидей бизни охиригача қўллаб-қувватлашини хоҳлардим. Биз ҳар қандай рақибга бош оғриғи бўла оламиз ва уларнинг уйқусиз тунларида бизнинг ҳам ҳиссамиз бўлади, деган умиддаман.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: