«Нефтчи» таркибига ўтган йили қўшилган Диёр Туропов мавсум давомида нималарга қодир эканлигини исботлаб, раҳбарият ва мухлислар меҳри ва ишончини қозонди. Ярим ҳимоячи сифатида ҳимоя чизиғини маҳкам ушлаш билан бирга қулай вазиятларда ҳужумга ўтиб жамоанинг муваффақиятларига баракали ҳисса қўшган бу моҳир футболчи жамоа билан тузилган шартномасини икки йилга узайтиришга қарор қилди.
Маълумот учун футболчи ушбу мавсумда 24 учрашувда майдонга чиқиб,1537 дақиқа ҳаракат қилди ҳамда тўрт гол муаллифи ва бир голга ассистентлик вазифасини бажарди.
Диёр Туроповга 2024 йил мавсумида янги зафарлар тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
SAMARQANDDAGI UCHRASHUVNI IBROHIM ISMOILOV BOSHQARIB BORADI
YOSHLARIMIZ HAM G’ALABA QOZONDI
«NEFTCHI» — «BUNYODKOR» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR