Сб. Апр 13th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЖАЛОЛИДДИН ЖУМАБОЕВ “НЕФТЧИ» АЪЗОСИ !

 

Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун маҳоратли футболчи Жалолиддин Жумабоев «Нефтчи» жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ҳимоя чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Жалолиддин Жумабоев ўтган мавсумни Ўзбекистон Про лигасида Тошкентнинг “Локомотив” клубида ўтказди. Футболчи Про лигада жами 18 учрашувда 1524 дақиқа ҳаракат қилиб, 3 гол уришни уддасидан чиқди.

Жалолиддин Жумабоевга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: