Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун тажрибали дарвозабон Санжар Қувватов «Нефтчи» жамоаси билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг дарвоза даҳлсизлигини қўриқлайди
Маълумот учун, Санжар Қувватов жорий йилни Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби Тошкентнинг “Пахтакор» клубида ўтказди. Футболчи ўтган мавсумда жами 20 учрашувда 1800 дақиқа ҳаракат қилиб, дарвозасидан 19 та гол олиб чиқди. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва турли тоифадаги терма жамоалар таркибида, шунингдек, «Машьал» ва «Насаф» клубларида ҳам тўп сурган.Суперлигада жами 144 учрашувда майдонга чиқиб дарвозасидан 121та гол олиб чиққан.
Аҳил жамоамиз ва кўп сонли мухлисларимиз номидан Санжар Қувватовга жамоамиздаги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAN FOTOREPORTAJ
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «