"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

«Динамо»-«Нефтчи» Превью

 

Ўзбекистон чемпионати доирасида жамоалар 48 марта ўзаро баҳс юритишган бўлиб, буларнинг 46таси Олий лига ва Суперлига беллашувларига тўғри келган бўлса, 2 та ўйин жорий йилнинг Про лига баҳсларида қайд этилди.

Фарғоналиклар 48та учрашувнинг 33тасида ғалаба қозонишган, 12та ўйинда «Динамо»нинг қўли баланд келган. 3та беллашув дуранг билан якунланган. Тўплар нисбати 88-40 «Нефтчи» фойдасига.

Олий лига ва Суперлига доирасида Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув натижалари қуйидагича:

2020 й. «Динамо»-«Нефтчи» 0:1

2017 й. «Динамо»-«Нефтчи» 1:0

2015 й. «Динамо»-«Нефтчи» 0:1

2014 й. «Динамо»-«Нефтчи» 0:0

2013 й. «Динамо»-«Нефтчи» 2:0

Жамоаларнинг Про лигадаги сўнгги ўзаро тўқнашуви шу йилнинг 25 сентябрь санасига тўғри келди. Самарқандда бўлиб ўтган ушбу баҳсда «Нефтчи» жамоаси 1:0 ҳисобида зафар қучган голга Достон Авазбеков муаллифлик қилган.

Тур доирасидан ўрин олган «Динамо» — «Нефтчи» баҳси Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳида соат 14:00 да бошланади. Мазкур баҳс Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади

Про лига. 16-тур

10 ноябрь, сешанба

«ДИНАМО» – «НЕФТЧИ»

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Артём Калинин, Ойбек Калахўжаев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Эркин Бахтиёров

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: