"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЭРТАГА ПРО ЛИГАНИНГ ИККИНЧИ БОСҚИЧИ СТАРТ ОЛАДИ

Про лиганинг 14-тур баҳслари якунига етганидан сўнг жамоалар икки тўртликка бўлинган ҳолда чемпионатдаги юришларини давом эттирадиган бўлишди.Хабарингиз бор, «Нефтчи» жамоаси биринчи босқични пешқадам сифатида якунлаб, биринчи тўртликдан жой эгаллади. Фарғоналиклар билан бирга ушбу тўртликда «Шўртан», «Турон» ҳамда «Динамо» жамоалари рақиб сифатида ҳаракатланадилар.
Биринчи босқич якунига кўра клублар билан бевосита маслаҳатлашгандан сўнг ҳар иккала тўртлик учун иккинчи босқич тақвими тузилди. Тақвимни тузишда асосий эътибор жамоаларнинг жойлашган ҳудудига қаратилди. Масалан: «Нефтчи» билан «Турон» водийда жойлашган бўлса, «Шўртан» ҳамда «Динамо» жамоалари бир-бирига яқин жанубий ҳудудда жойлашишган. Шундан келиб чиқиб, вақтни иқтисод қилиш мақсадида водий жамоалари жануб сафари чоғида бир йўла иккитадан ўйин ўтказишлари ва «Шўртан» билан «Динамо» ҳам водийга келишларида ҳудди шу тарзда қаторасига иккита учрашув ўтказиб кетишлари аён бўлди.

Демак, тақвимга кўра 15-тур баҳслари эртага 5 ноябрь куни старт олади. Шу куни Самарқандда «Динамо»-«Турон» беллашуви бўлиб ўтса, 6 ноябрда Ғузорда «Шўртан»-«Нефтчи» жамоалари ўзаро баҳслашадилар.

Иккинчи босқич тақвими билан таништириб ўтамиз

Улашинг: