Чт. Июл 18th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

 

Суперлиганинг охирги тур учрашувини ўтказиб, уч кунлик таътилга чиққан «Нефтчи» жамоаси вакиллари бугундан бошлаб машғулотларга киришдилар. Қиргулидаги стадионда бўлиб ўтган тайёргарлик жараёнида ФИФА кунлари муносабати билан турли рамзий терма жамоаларга чақирув олган футболчилардан ташқари барча клуб аъзолари иштирок этишди ва мураббийлар штабининг тузилган режасига кўра яқин кунларда бўлиб ўтадиган ўртоқлик назорат учрашувига тайёргарлик жараёнини кўтаринки руҳда олиб бордилар.

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

 

Улашинг: