Кеча «Истиқлол» стадионида Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Бозоров бошчилигида «Нефтчи» жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ҳокими футболни янада ривожлантириш,»Нефтчи» клуби қўлга киритаётган ютуқларни кўпайтириш ва жамоанинг Суперлига мусобақаларида пешқадамликни мустаҳкамлаб олишини таъминлаш, бунинг учун клуб раҳбарияти, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар масъулиятини кучайтириш масалаларига батафсил тўхталиб ўтди.
Шунингдек, вилоят ҳокими клуб президентлигига Ҳабиб Сирожиддинов тайинланганлигини эълон қилди.
Айни пайтда Ҳабиб Сирожиддинов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.
«Нефтчи» ПФК жамоаси ва кўп минг сонли мухлислари номидан Ҳабиб Сирожиддиновни президентлик лавозими билан самимий муборакбод этамиз ва унга клуб фаолиятини янада юксалтириш йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAGI GOLLAR VA XAVFLI VAZIYATLAR
«NEFTCHI» — «NASAF» UCHRASHUVIDAN FOTOREPORTAJ
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «