Вт. Июн 18th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ЁШЛАРИМИЗ БАҲСИДА ГОЛЛАР ШОУСИ

U-19 чемпионатининг 20-турида Иқбол Акрамов бошчилигидаги «Нефтчи» ёшлар жамоамиз Қиргулидаги стадионда «Сурхон» ёшларини қабул қилишди. Фарғоналик футболчиларнинг тўла устунлигида кечган мазкур учрашувда йирик 8:1 ҳисоби қайд этилди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар  дарвозасига учта тўп кирилган бўлиб, жамоамиздан голларни Собитали Тоштемиров, Афзал Зокиров ҳамда Рўзимуҳаммад Қурбоновлар киритишди. Иккинчи бўлимда голлар ёғдуси давом эттирилди. Рўзимуҳаммад Қурбонов ўйинда иккинчи тўпини киритиб, дублга эришди. Қолган голларга Абдулазиз Салоҳиддинов, Сардор Раимжонов, Афзал Зокиров, Саидафзал Маҳмудовлар муаллифлик қилишди.Меҳмонлардан ягона жавоб тўпига Азизбек Шамсиддинов эгалик қилди.

Ёшлар жамоамизни қўлга киритилган чиройли ғалабалари билан табриклаб, навбатдаги учрашувларда ҳам ғолиб бўлиб, ҳужумкор ва шиддатли ўйин намойиш этишларига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

«Нефтчи» U-19  8-1 «Сурхон» U-19
Голлар: Собитали Тоштемиров 24 1:0, Афзалбек Зокиров 32 2:0, Рўзимухаммад Қурбонов 39 3:0, Рўзимухаммад Қурбонов 50 4:0, Абдулазиз Салоҳиддинов 64 5:0, Азизбек Шамсиддинов 70 5:1, Сардор Раимжонов 72 6:1, Афзалбек Зокиров 88 7:1, Саидафзал Махмудов 89 8:1.
Бош ҳакам:  Санжар Раҳмонов.
Ёрдамчи хҳакамлар:  Элёр Маҳаммаджонов,  Азизбек Исоқов.
Захира ҳаками:  Рухшона Қодирова
Комиссар: Равшан Мирзакаримов

«Нефтчи» U19:
32.Хусниддин Нематов, 29.Афзал Зокиров,,  43.Абдуллазиз Салохиддинов, 48.Санжарбек Мақсудбеков, 55.Мартавали Турғунов, 60.Мухаммадзиё Адхамжонов, 67.Рўзимухаммад Қурбонов, 68.Хасанбой Умрзақов, 71.Нодирбек Ахмаджонов, 73.Собитали Тоштемиров, 90.Дилёрбек Бахтиёров.

Захирадан қўшилди:
37.Озодбек Сотволдиев, 38.Абдуллоҳ Эркинов,   75.Мухаммад Туланов,  76.Бекзод Абдувалиев, 78.Асадбек Муҳаммаджанов,  85.Саидафзалхон Махмудов, 96.Сардор Раимжонов.

Бош мураббий Иқбол Акрамов.

«Сурхон» U19:
36.Ислом Мўминов, 26.Азизбек Шамсиддинов, 44.Шохжахон Зарипов, 47.Рамазон Камолов, 56.Жуманазар Холмўминов, 58.Иброхим Хўшбақов, 59.Азизбек Чориев, 60.Сухроб Эргашев, 61.Хумойиддин Эшдалатов, 62.Зухриддин Қаххоров, 65.Сардор Қўзиммуродов (с).

Захирадан қўшилди:
12.Зафар Мирзаев, 38.Абдурайим Абдурашидов 42.Ойбек Бозоров, 46.Достон Зоиров, 48.Мирзохид Мамажонов, 53.Хуршид Холмуродов, 64.Сардор Қурбонов.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: