Вс. Апр 14th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

ВОДИЙ ДЕРБИСИДА ЖАНГОВАР ДУРАНГ 

 

Жамоамизнинг навбатдаги «Андижон»га қарши  ўртоқлик учрашуви шиддатли ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Биринчи бўлимда ҳар иккала жамоа вакиллари тезкор ва ҳужумкор ўйин намойиш этишиб, кетма-кет хавфли вазиятларни ярата олишди. Лекин, ҳисобни биринчи бўлиб меҳмонлар очишга муваффақ бўлишди. Беллашувнинг 17-дақиқасида жарима майдончамиз ичига оширилган узатмани  Шаҳбоз Эркинов баланд сакраган ҳолда боши билан зарба бериб, тўпни дарвозага чиройли усулда жойлаб қўйди 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг ўйинда бурилиш ясаш мақсадида катта куч билан олдинга интилган вакилларимиз 21-дақиқада мувозанатни тиклашди. Бу вазиятда»Андижон» ҳимоячиларини моҳирлик билан алдаб ўтган Билолхон Тошмирзаев кучли зарба билан жавоб тўпини киритди 1:1. Танаффусга қадар фарғоналик футболчиларда ҳисобни оширишга бир қанча имкониятлар бор эди. Лекин, вакилларимиз томонидан йўлланган зарбалар дарвоза устунига тегиб қайтди.

 

Иккинчи бўлим ҳам иккала жамоанинг фаоллиги билан бошланди. Ўйин давомида ташаббус ҳамда яратилган кўплаб хавфли вазиятлар бўйича устунлик мезбонлар томонида бўлишига қарамай иккинчи бўлимда бошқа голлар киритилмади ва водий дербиси жанговар дуранг 1:1 натижаси билан якун топди.

 

«НЕФТЧИ» 1:1 «АНДИЖОН»

Голлар: Шахбоз Эркинов 17 0:1, Билолхон Тошмирзаев 21 1:1.

Бош ҳакам:  Достон Мирзараимов.

Ёрдамчи ҳакамлар:  Шохрух Аъзамов, Азизбек Исаков.

 

«Нефтчи»:

45.Акбар Тўраев,  5.Томислав Мрчела, 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 19.Мирзохид Ғофуров, 7.Умар Адхамзода, 13.Лутфулла Тўраев (с), 24.Ғуломхайдар Гулямов, 8.Шароф Мухиддинов, 40.Арабули Бачана, 77.Билолхон Тошмирзаев.

 

Бош мураббийи: Виталий. Левченко.

 

«Андижон» жамоаси бугунги учрашувда қуйидаги таркибда майдонга чиқади:

 

«Андижон»:

72.Игор Литовка, 21.Илдар

Маматказин,15. Владимир  Бубаня, 66. Илхом Алижонов,  9.Левани Арвеладзе,8.  Фарход Бекмуродов,94.  Армин Башняк, 22. Шахбоз Эркинов, 5.Абдувоҳид Ғуломов,10. Илхом Абдуғаниев, 11.Сардор Абдунабиев.

 

Бош мураббий:  Александр Хомяков

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: