"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ» — «АНДИЖОН» ПРЕВЬЮ

Coca-Cola Суперлиганинг 18-турида   «Истиқлол» марказий ўйингоҳида  водий дербиси «Нефтчи»-«Андижон» баҳси бўлиб ўтади.

Рақибимиз «Андижон» футбол клуби собиқ Совет Иттифоқи даврида 1964 йилда ташкил топган ва мустақиллик йилларига қадар иккинчи лига мусобақаларида иштирок этган. Шу давр мобайнида жамоа «Спартак»,»Андижанец», «Пахтакор» ва «Наврўз» номи остида тўп сурган бўлиб, 1997 йилдан эътиборан миллий чемпионатимиздаги фаолиятини  «Андижон» номи билан юритмоқда.

Жамоалар Ўзбекистон биринчилиги доирасида шу кунгача ўзаро 48 марта тўқнаш келишган. Булардан 10 тасида андижонликлар ғалаба қозонган, 5та учрашув дуранг билан якунланган ва 33 та беллашувда «Нефтчи»нинг қўли баланд келган.Ўзаро қарама-қаршиликда  Андижон»нинг энг йирик ғалабаси 3:1, «Нефтчи»нинг энг йирик ғалабаси 7:1 кўринишида қайд этилган. Умумий тўплар нисбати 95-43 фарғоналиклар фойдасига.

Фарғонада бўлиб ўтган охирги 5 та учрашув натижалари қуйидагича:

15.12.2020. «Нефтчи»-«Андижон»  1:3

19.08.2016. «Нефтчи»-«Андижон»  1:2

21.10.2015. «Нефтчи»-«Андижон»  0:1

07.11.2014. «Нефтчи»-«Андижон»  1:0

27.09.2012. «Нефтчи»-» Андижон»  2:0

Эслатиб ўтамиз, Андижондаги «Бобур арена» ўйингоҳида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли «Андижон» футбол клуби «Нефтчи»га қарши биринчи давра учрашувини мезбон сифатида Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида ўтказиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: