Пн. Июн 17th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

«НЕФТЧИ» — «СЎҒДИЁНА» ПРЕВЬЮ

 

Суперлиганинг 16-турдаги рақибимиз Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубига 1970 йилда асос солинган. Собиқ Совет Иттифоқи чемпионатида жамоа «Жиззах»,»Ирригатор», «Бўстон»,»Звезда»,»Ёшлик» номи билан тўп сурган. 1990 йилдан бошлаб шу кунга қадар жамоа «Сўғдиёна» бренди остида фаолият юритиб келаяпти.

«Нефтчи» футбол клуби миллий чемпионатимиз доирасида Жиззах жамоаси билан 51 марта куч синашган. Бу тўқнашувларда нефтчилар 29 марта устун келишган, жиззахликлар эса 11 бора ғалаба нашидасини суришган. Фақат 11 та учрашувда муроса кўчаси танланган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 96-42 фарғоналиклар фойдасига.
«Нефтчи»нинг» Сўғдиёна» устидан эришган энг йирик ғалабаси 7:0 кўринишида акс этган. «Сўғдиёна»да бу кўрсаткич 3:0 ҳисобида қайд этилган.

Фарғонада бўлиб ўтган охирги 5 учрашув натижалари билан танишамиз

18.03.2022.
«Нефтчи»-«Сўғдиёна»  1:2
09.11.2018.
«Нефтчи»-«Сўғдиёна»   0:1
25.05.2018.
«Нефтчи»-«Сўғдиёна»   0:2
22.09.2017.
«Нефтчи»-«Сўғдиёна»   1:1
16.04.2016.
«Нефтчи»-«Сўғдиёна»   0:1

Маълумот ўрнида, «Нефтчи»   миллий чемпионатимиз доирасида охирги  марта Фарғонадаги учрашувда «Сўғдиёна»ни 2015 йилда  мағлуб этган. Ишончимиз комил, бўлажак баҳсда бу анъанага чек қўйилиб, севимли жамоамиз ғолибона юришини давом эттиради ва барча жонкуяр мухлисларимизни ҳушнуд этади.

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: