Сб. Фев 24th, 2024

"НЕФТЧИ"

Официальный сайт профессионального футбольного клуба

НАВБАТДАГИ БАҲСГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ 

 

Ўтган турда Тошкентда амалдаги чемпион «Пахтакор» клуби билан баҳс олиб борган «Нефтчи» футболчилари бугундан ўз қароргоҳларида йиғилиб, кейинги 16-тур баҳсига тайёргарликни бошлаб юбордилар.

Даставвал жамоамиз аъзолари тренажёр залида жисмоний ҳолатларини яхшилаш бўйича машқларда иштирок этишди, ундан сўнг эса очиқ майдонга кўчиб ўтиб машғулотларни давом эттиришди.

 

Мухлисларимиз эътиборига машғулотлардан тайёрланган видеолаҳаларни ҳавола этамиз.

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: